Қозоғистон мойли экинлар майдонини 500 минг гектарга оширади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда мойли экинлар майдонлари 500 минг гектарга кўпайтирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Лойиҳа учта асосий бўлимдан иборат бўлиб, уларда 31 та, жумладан, жисмоний қулайликни таъминлаш бўйича 18 та, иқтисодий хавфсизликни таъминлашга қаратилган 6 та ва маҳсулот хавфсизлиги ва сифатини таъминлашга қаратилган 7 та чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган», — деди вазир.

Унга кўра, 18 та тадбирнинг асосий ижрочиси Қишлоқ хўжалиги вазирлигидир. Шунингдек, Савдо ва интеграция вазирлигига 5 та, Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигига ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига 2 та, Соғлиқни сақлаш, Энергетика, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, Миллий иқтисодиёт вазирликларига 1-1 та тадбир белгиланган.

«Биринчи бўлим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган бўлиб, 18 та чора-тадбирлар, жумладан, 1 та оператив ва 17 та ўрта муддатли чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Масалан, уч йил ичида мойли экинлар майдонлари 3 миллион гектардан 3,5 миллион гектарга, картошка майдонлари 200 мингдан 215 минг гектарга, ем-хашак экинлари 3,6 миллион гектардан 4,2 миллион гектарга оширилади. Ўсимликчиликни диверсификация қилиш уни 1 миллион гектарга етказиш орқали амалга оширилади», — деди Ербол Қарашўкеев.

Вазир, шунингдек, уч йил ичида қорамоллар сонини 9 миллион бошга, майда моллар сонини 20,1 миллион бошга, отлар сонини 4 миллион бошга етказиш кўзда тутилаётганини таъкидлади.

«Картошка, сабзавот ва меваларни сақлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш 2022 йилда сақлаш сиғимини 98,3 минг тонна, 2023 йилда 104,5 минг тонна, 2024 йилда 19,6 минг тоннага ошириш имконини беради», — деди у.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар