Қозоғистон Молия вазирлиги 2025 йилда қанча одам декларация топширишини айтди

ASTANA. Кazinform – 2023 йилда 13 миллион киши декларация топширади. Бу ҳақда ҚР Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси раиси ўринбосари Қайрат Миятов маълум қилди.

Қозоғистон Молия вазирлиги 2025 йилда қанча одам декларация топширишини айтди
Фото: Молия вазирлиги

“Тўртинчи босқичда 2025 йил 1 январдан бошлаб 6,4 миллиондан ортиқ фуқароларни қамраб олиш режалаштирилган. Масалан, хусусий муассасалар ходимлари, пенсионерлар, уй бекалари, талабалар ва бошқалар. Умумий декларация тизимига 13 миллионга яқин киши кириши режалаштирилган”, — деди у Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, умумий декларациясининг биринчи босқичида 2021 йил 1 январдан бошлаб 580 мингга яқин давлат хизматчиси ва уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек, уларнинг турмуш ўртоқлари “кириш” декларациясини топширган. Иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат муассасалари ва квази-давлат секторининг қарийб 2,1 миллион ходими ҳамда уларнинг турмуш ўртоқлари томонидан декларация топширилди.

“Учинчи босқичда, 2024 йил 1 январдан бошлаб 3,9 миллионга яқин жисмоний шахс декларация топширади. Улар юридик шахсларнинг раҳбарлари ва муассислари, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек уларнинг турмуш ўртоқларидир. 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик шахсларнинг раҳбарлари, муассислари, иштирокчилари, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек уларнинг турмуш ўртоқлари, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган ва фаолияти тўхтатилган тадбиркорлар активлари ва мажбуриятлари бўйича “кириш” декларациясини тақдим этадилар. Филиаллар ва ваколатхоналар раҳбарлари декларация тақдим этишга мажбур эмаслар. Бундан ташқари, 2024 йилда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи шахслар, хусусан, нотариуслар, адвокатлар, хусусий суд ижрочилари ва профессионал медиаторлар “кириш” декларацияни тақдим этмайдилар”, - деди Қайрат Миятов.

Сўнгги хабарлар