Қозоғистон мобил интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида 23 поғонага кўтарилди

ASTANA. Kazinform – 2022 йил декабридан 2023 йил декабригача Қозоғистонда мобил маълумотларни юклаб олишнинг ўртача тезлиги 61 фоизга ошиб, 35,07 Мбит/с га етди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Каzinform агентлиги.

Қозоғистон мобил интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида 23 поғонага кўтарилди
Фото: pixabay

Ookla компаниясининг Speedtest Intelligence маълумотларига кўра, бу Қозоғистонга жаҳон рейтингида 23 поғона кўтарилиб, Ўзбекистон (95-ўрин), Қирғизистон (100-ўрин) ва Тожикистонни (141-ўрин) ортда қолдириб, 72-ўринга кўтарилиш имконини берди.

Қозоғистон 4G тармоғида ўртача юклаб олиш тезлиги бўйича ҳам Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда, 2023 йилнинг тўртинчи чорагида бу кўрсаткич 28,26 Мбит/с ни ташкил этди, бу Ўзбекистон (23,09 Мбит/с), Қирғизистон (26,76 Мбит/с) ва Тожикистон (11,15 Мбит/с) кўрсаткичларидан юқори.

Энг юқори ўртача 4G тезлиги Алматида қайд этилган – 32,32 Мбит/с. Астана ва Чимкент ҳам юқори 4G юклаш тезлигини намойиш этмоқда.

Ookla Consistency Score маълумотларига кўра, Қозоғистондаги барча йирик операторлар 2023 йилда алоқа барқарорлигини яхшилаган. Tele2 - 85,3%, Kcell - 80,2% ва Beeline - 78,3% билан етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, Интернетга кириш имконияти индексига кўра, республика мобил интернетнинг арзонлиги бўйича дунё мамлакатлари орасида олтинчи ўринни эгаллади – Қозоғистон абонентлари 1 Гб мобил маълумот учун 0,6 АҚШ доллари тўлайди.

Сўнгги хабарлар