Қозоғистон ММА бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 11 медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Кazinform - Абу-Дабида ММА бўйича 14-15 ва 16-17 ёш тоифалари ўртасида жаҳон чемпионати якунланди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Бирлашган ММА федерацияси матбуот хизматига таяниб.
None
None

Чемпионатда 42 давлатдан 479 нафар спортчи иштирок этди. Қозоғистондан 20 нафар спортчи қатнашди.

Қостанайлик спортчи Чингиз Жусупов барча жангларда ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони бўлди.

«Мен учун бу ММА биринчи халқаро мусобақаси бўлди ва байроғимизни баланд кўтариб, Қозоғистон номини муносиб ҳимоя қила олганимдан ва олтин медални қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Мураббийим Марат Алиппаев билан Қостанайда машғулот ўтказдик. Афсуски, йиғинлар бекор қилинди. Лекин барибир ғалаба қозона олганимдан хурсандман», — деди Жусупов турнир ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Чемпиондан ташқари яна етти нафар спортчи медаль қўлга киритди. Аяжан Ергентай (Туркистон вилояти), Самат Тўлегенов (Нур-Султан), Павел Карабанов (Қарағанди вилояти), Дмитрий Жижин (Қарағанди вилояти) кумуш медал соҳиби бўлди.

Жания Тўлеубаева (Қарағанди вилояти), Шингисхан Турсунханов (Нур-Султан), Аяулим Аубакир (Туркистон вилояти) бронза медаллари соҳиби бўлди.


Сўнгги хабарлар