Қозоғистон Миллий жамғармасининг даромадлари болалар ҳисоб рақамига долларда ўтказиб борилади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Миллий жамғарма инвестиция даромадларининг 50 фоизини махсус ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича тушунтириш берди, деб хабар бермоқда Kazinform.

«3000 доллар ўртача кўрсаткич. Бу масалада кўпчилик Давлат раҳбарининг матбуот котиби Руслан Желдибай берган маълумот ни назарда тутяпти. Ҳозирда бу кўрсаткич қўшимча ҳисоблаб чиқилмоқда», — деди А.Қуантиров Ҳукумат йиғилишидан сўнг журналистлар саволларига жавоб бераркан.

Унга кўра, ажратиладиган маблағлар миқдори 2024 йилда боланинг ёшига қараб ҳисоблаб чиқилади.

«Ушбу тизим 2024 йилда ишга туширилади. Айни пайтда бола фақат бир ёки икки йил (18 ёшга тўлгунга қадар) ушбу тизимда бўлиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, унинг ҳисоб рақамига ўтказиладиган маблағлар миқдори камроқ бўлади», — деди вазир.

Шу билан бирга, вазир маблағлар АҚШ долларида ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.

Аввал хабар қилинганидек, Давлат раҳбари ўз Мурожаатномасида Миллий жамғарманинг йиллик инвестиция даромадининг 50 фоизини болалар учун махсус жамғарма ҳисобига ўтказишни таклиф қилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram