Қозоғистон Миллий музейи Франция ва Италияда кўргазма ўтказади

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева миллий маданиятни хорижда тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Кўргазма
Фото: Адилет Биримқулов/Kazinform

“Миллий маданиятни хорижда тарғиб қилиш борасида ҚР Ташқи ишлар вазирлиги билан яқин алоқадамиз. Масалан, бу йил Миллий музей ташкил этилганига 10 йил тўлди. Ушбу юбилей муносабати билан 2024-2026 йилларда Франциянинг «Гиме» Шарқ халқлари санъати музейи ва Италиядаги «Биеналле» музейида миллий тарихий-маданий мерос кўргазмасини ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда, – деди А.Балаева Қазмедиа марказида бўлиб ўтган вазирликнинг ҳайъати йиғилишида.

Шу билан бирга, бу йил машҳур мўйқалам устаси Абилхан Қастеевнинг 120 йиллиги нишонланади. Шу муносабат билан Россияда махсус кўргазма ташкил этилиши режалаштирилган.

“Бундан ташқари, Қозоғистон маданияти кунлари доирасида Тожикистон ва Туркманистонда “Қозоғистон киноси кунлари”, рассомлар кўргазмалари ва бошқа тадбирлар ўтказилади”, – деди А.Балаева.

Сўнгги хабарлар