Қозоғистон Миллий банки раиси Президентга инфляциянинг бу йилги прогнози ҳақида ҳисобот берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Миллий банк раиси Ерболат Досаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қозоғистон Миллий банки раиси Президентга инфляциянинг бу йилги прогнози ҳақида ҳисобот берди

Давлат раҳбари Миллий банк раисининг жорий йилнинг 8 ойидаги пул -кредит сиёсатини амалга оширишнинг дастлабки натижалари, шунингдек, жаҳон иқтисодиётининг тикланиши даврида инфляцион хавфларнинг ошиши ҳақидаги ҳисоботини тинглади.

Президентга Ҳукумат томонидан тасдиқланган инфляцияга қарши чора-тадбирлар ва уни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ҳамда жорий йил учун инфляциянинг янгиланган прогнозлари тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистонда даромадлар ва истеъмолнинг ўсишига, Президентнинг инқирозга қарши ташаббусларини амалга оширишга ёрдам берадиган иқтисодий фаоллик ошгани ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, Президентга жорий йилнинг 8 ойи давомида Қозоғистон ялпи халқаро захиралари 93,7 миллиард долларга ва Миллий жамғарманинг инвестицион даромади 2,3 миллиард долларга ошгани ҳақидаги дастлабки маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув якунлари бўйича Қасим-Жомарт Тоқаев халқаро бозорлардаги ўзгарувчанлик шароитида инфляциянинг монетар бўлмаган омилларини камайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлашга эътибор қаратишни топширди.