Қозоғистон Миллий банки долларнинг бугунги курсини эълон қилди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Миллий банки доллар ва рублнинг 31 январ кунги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Унга кўра, 1 доллар 459,92 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 6,62 тенге.

30 январ куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,57 тенгега пасайиб, 459,87 тенгени ташкил қилди. Рубль - 6,65 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 458-461 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 459 ва 463 тенге орасида ўзгариб турибди.

Айни пайтда Алматидаги пул айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 6,25-6,55 тенгега сотиб олиш мумкин.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар