17:11, 20 Ноябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистон Миллий банки 2025 йил учун базавий ставка бўйича қарорлар жадвалини тасдиқлади
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Миллий банки келгуси йил учун базавий ставка бўйича қарорлар жадвалини тасдиқлади. Келгуси йилда базавий ставка бўйича 8 та қарор қабул қилиниши режалаштирилган. Улардан 4 таси прогноз қилинган раунд натижаларига кўра қабул қилинади.
“Базавий ставка бўйича қарорлар ҳафтанинг охирги иш куни Астана вақти билан соат 12:00 да эълон қилинади ва кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунидан кучга киради”, — дейилади банк баёнотида.
2025 йилда базавий ставка бўйича қарорлар қуйидаги саналарда эълон қилинади:
- 17 январь
- 7 март
- 11 апрель
- 5 июнь
- 11 июль
- 29 август
- 10 октябрь
- 28 ноябрь