Қозоғистон меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатор давлатлар билан шартномалар имзолашни режалаштирмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон қатор давлатлардаги ватандошларнинг меҳнат фаолияти масалалари бўйича бир қанча давлатлар билан шартномалар тузишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Қозоғистон меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатор давлатлар билан шартномалар имзолашни режалаштирмоқда
Фото: freepik

– Қозоғистонлик меҳнат мигрантларининг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Исроил каби давлатлар билан шартномалар тузиш ишлари давом этмоқда. Улар Қозоғистон фуқароларининг ушбу мамлакатлардаги меҳнат фаолияти масалаларини тартибга солади, — деди ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Асқарбек Ертаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унинг таъкидлашича, бугун ҚР Ҳукумати “Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида Қозоғистон Республикасидан Қатар давлатига келган ишчиларни иш билан таъминлашни тартибга солиш тўғрисидаги битимни имзолаш тўғрисида”ги қарорни қабул қилган.

Бундан ташқари, маърузачининг сўзларига кўра, Қозоғистон фуқароларининг хориждаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш нуқтаи назаридан хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солиш механизмлари кўриб чиқилмоқда.

– Алмати, Шарқий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларида қозоғистонликларни сафар олдидан ўқитиш марказлари ташкил этилган. Уларнинг асосий вазифаси хорижда ишга жойлашиш истагида бўлган номзодларнинг тил курсларини ташкил этиш ва уларнинг касбий малакасини оширишдан иборат, — дея қўшимча қилди Асқарбек Ертаев.

Аввалроқ йил бошидан буён Қозоғистондаги чет элликларга 1 миллиард тенге жарима солингани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар