15:25, 04 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистон меҳмонхоналари 2023 йилнинг дастлабки уч ойида 43 миллиард тенгедан ортиқ даромад топди
ASTANA. Kazinform - Бу миқдор ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўпдир. Таққослаш учун: 2022 йилнинг биринчи чорагида 26,3 миллиард тенгелик хизматлар кўрсатган, деб хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь ойидан мартигача 228 минг нафар хорижлик меҳмон турар жой биноларида қолган. Қайд этилишича, йил бошида Қозоғистондаги меҳмонхоналар сони 4 мингтани ташкил этган, уларнинг умумий сиғими эса 203 мингдан ортиқ ўринни ташкил қилган.
«Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сони ортиши муносабати билан меҳмонхона хизматлари ҳажми ҳам ошди. Масалан, жорий йилнинг ёз бошидан буён мамлакатимизга келаётган хорижликлар сони уч баробарга ошди. Хитойдан – 8,5 баробар, Ҳиндистондан – 4,7 баробар, Жанубий Кореядан – 3,8 баробар, Эрондан – 3,8 баробар, Германиядан – 3 баробар, АҚШдан – 2 баробар», - деди Маданият ва спорт вазирлиги матбуот котиби Молдир Абдуалиева.