Қозоғистон МДҲ мамлакатлари Ички ишлар вазирлари кенгаши раислигини Беларусга топширди
ASTANA. Kazinform - Минск шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қозоғистон делегациясига Ички ишлар вазири Ержан Саденов бошчилик қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР ИИВ матбуот хизматига таяниб.
Тадбир арафасида Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко ва делегациялар раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, унда янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги кенгашига раислик қилган. Йиғилишда Ержан Саденов ҳамкасбларини Туркистонда ўтган аввалги йиғилишда қабул қилинган қарорлар ижроси ҳақида маълумот берди.
Қидирув фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши ва кибержиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, темир йўл транспорти объектларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масалалар кўтарилди.
Ҳамдўстлик мамлакатлари ички ишлар вазирликлари фаолиятининг аниқ йўналишлари бўйича ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шундан сўнг Ички ишлар вазири Ержан Саденов МДҲ мамлакатлари Ички ишлар вазирлари кенгаши раиси ваколатларини Беларусь Ички ишлар вазирлиги раҳбари, полиция генерал-лейтенанти Иван Кубраковга топширди.
Тадбирда Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ички ишлар вазирликлари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида жиноятчилик ва МДҲнинг терроризмга қарши маркази Уюшган жиноятчилик ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши курашни мувофиқлаштириш бюроси вакиллари иштирок этди.