12:32, 12 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистон МДҲ давлатлари II ўйинларининг биринчи олтин медалини қўлга киритди
BREST.BELTA-Kazinform – Қозоғистон МДҲ мамлакатлари II ўйинларида илк олтин медални қўлга киритди – 11 август куни Брест сув спорти саройида республика мадҳияси янгради, деб хабар беради Kazinform Belta агентлигига таяниб.
Сузиш бўйича терма жамоа аъзоси Максим Сказобцов МДҲ давлатлари II ўйинларида ўз юртига узоқ кутилган ғалабани келтирди. Максим 100 м масофани баттерфляй усулида 53,61 сонияда босиб ўтди. У бу сузишдаги натижаси 55,66 сония бўлган беларуслик кумуш медаль совриндори Кирилл Холкиндан деярли икки сония, россиялик Максим Прониндан (55,74 сония) икки сониядан кўпроқ олдинда бўлди.
Ғолибларга медалларни тўрт карра Олимпия чемпиони, рекордчи Владимир Сальников топширди.