Қозоғистон Марказий Осиёда энергетика соҳасида етакчилик мақомини мустаҳкамлашга интилмоқда – Энергетика вазири

KAZENERGY Евроосиё форуми энергия бозорлари иштирокчилари ўртасида самарали мулоқотни таъминлаш, энергетика тизимини ривожлантиришнинг жорий тенденциялари ва йўналишларини кўриб чиқиш учун мўлжалланган. Форумга йиғилган соҳа вакиллари, йирик корхоналар раҳбарлари, давлат идоралари раҳбарлари долзарб масалаларни муҳокама қилди. ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев таъкидлаганидек, Қозоғистон йирик нефть ва газ ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат минтақадаги энергетика етакчиси мақомини мустаҳкамлашга интилмоқда ва бунинг учун барча имкониятлар мавжуд, деб хабар беради Каzinform мухбири.

KAZENERGY
Фото: KAZENERGY

– Қозоғистон йирик нефть ва газ ишлаб чиқарувчи ҳамда экспорт қилувчи давлатлардан биридир. Мамлакатимиз замонавий дунёнинг энг муҳим сиёсий ва иқтисодий марказларидан бири сифатида минтақадаги энергетика етакчиси мақомини мустаҳкамлашга интилмоқда. Бунинг учун бизда барча имкониятлар мавжуд, – деди Алмасадам Саткалиев форумда.

Энергетика вазири таъкидладики, энергетикани ривожлантиришнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатларини мувозанатлаш муҳимлигини англаб, халқ эҳтиёжларини қондира оладиган, атроф-муҳитга салбий таъсирларни минималлаштирган ҳолда барқарор ва самарали энергия тизимини яратиш учун халқаро шериклар билан ҳамкорлик қилиш талаб этилади.

Шунингдек, у ушбу муҳим воқеа соҳанинг жаҳондаги етакчи вакилларини бирлаштириб, энергия хавфсизлиги, иқтисодиётларни карбонсизлантириш ва углерод нейтраллигига эришиш, шунингдек, аҳоли фаровонлигини ошириш ва давлатнинг барқарор ривожланишининг муҳим масалаларини муҳокама қилиш учун муваффақиятли платформа яратишга ҳисса қўшишини қўшимча қилди.

Аввалроқ, энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг форум иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттирган эди.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар