Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари туристик операторлари реестрини яратишни таклиф қилди

Қозоғистон кореялик саёҳатчилар учун Марказий Осиё мамлакатлари туристик операторлари реестрини яратишни таклиф қилди. “Марказий Осиё – Корея Республикаси” ХVI ҳамкорлик форумида ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу шундай таклиф билан чиқди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Ашхободдаги мухбири.

Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари туристик операторлари реестрини яратишни таклиф қилди
Фото: Kazinform

“Марказий Осиё бой тарих, гўзал табиат ва кореялик сайёҳларни ўзига тортадиган ўзига хос диққатга сазовор жойларга эга. Сўнгги йилларда Қозоғистон туризм соҳасини ривожлантириш учун 4 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. 400 дан ортиқ сайёҳлик объекти фойдаланишга топширилди, жумладан, жаҳон андозалари даражасидаги тоғ-чанғи курортлари, меҳмонхоналар, транспорт тизимлари барпо этилди. Ушбу соҳа салоҳиятини очиш мақсадида форум котибиятига Марказий Осиё мамлакатларига гуруҳли саёҳатларни ташкил этиш бўйича туристик операторлар реестрини яратиш масаласини ўрганишни тавсия қиламиз”, – деди Мурат Нуртилеу.

Сўнгги хабарлар