Қозоғистон Марказий Осиё иқтисодий ҳамкорлик институтини ташкил этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

«Биз 23 йилдан бери Марказий Осиё минтақавий ривожланиш ташкилоти таркибида фаолият юритамиз. Мазкур ташкилот шундай институтни ташкил этиш таклифи билан чиқди. Институтни ташкил этиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилишда 11 та давлат иштирок этади. 10 та давлат ратификация қилган, энди Қозоғистон ҳам ратификация қилади. Мамлакатимиз томонидан ратификация қилинишига сабаб шуки, биз шартнома лойиҳасини барча давлатлар билан келишиб олдик, бир қанча моддаларни синчиклаб кўриб чиқдик», – деди ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Jibek Joly телеканали студиясида.
Вазирнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институтини ташкил этишда 7 та халқаро ташкилот иштирок этган.
Улар орасида Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Европа банки ва бошқалар бор.
Ушбу институтнинг асосий мақсади – минтақани ривожлантириш ва инфратузилмани барпо этиш. Бунинг учун мамлакатлар ўртасида, айниқса, иқтисодий йўналишда тегишли тадқиқотлар олиб бориш зарур.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи