Қозоғистон мактабларида терроризмга қарши машғулотлар ўтказилади

ASTANА. Кazinform – 12 май куни мамлакатнинг барча мактабларида терроризмга қарши машғулотлар ўтказилади. Унда давлат ва хусусий мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва таълим ташкилотлари ходимлари иштирок этади, дея хабар беради Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.
None

Машғулотлар жараёнида «Таълим муассасаларида терроризмга қарши ҳимояни ташкил этиш бўйича йўриқнома» доирасида тасдиқланган алгоритмлар амалиётга татбиқ этилади.

«Тадбир давомида мактаб ходимларига терроризмдан ҳимоя қилишни ташкил этиш алгоритмлари бўйича кўрсатмалар берилиб, уларнинг бажарилиши тегишли даражада назорат қилинади. Ўқувчиларга кўрсатмалар берилади, ходимлар ва ўқувчиларни фавқулодда эвакуация қилиш ташкил этилади. Техник воситалар, яъни сигнал тугмаси, турникет ва видеокамераларнинг ишлаши, сигнал тугмалари орқали чақирилганда хусусий қўриқлаш ташкилотларининг тезкор чоралар кўриши текширилмоқда», – дейди Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Насимжан Оспанова.

Шуни таъкидлаш керакки, машғулотлар фақат профилактика мақсадига эга. Таълим муассасаларини терроризмдан асраш, таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида бундай машғулотлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Машғулотларни ўтказишдан асосий мақсад техник жиҳозларнинг мунтазам ишлашини назорат қилиш, шунингдек, ўқувчилар, ўқитувчилар ва ходимларни хавфсизликни тўғри сақлашга йўл-йўриқ кўрсатиш ва хавф туғилганда тезкор чоралар кўришдан иборат.

Вазирлик болалар хавфсизлигини таъминлашга доимо эътибор қаратиб, мактабларда терроризмдан ҳар томонлама ҳимоя қилишга устувор аҳамият қаратади.


Сўнгги хабарлар