Қозоғистон мактабларида сўнгги қўнғироқ 25 май куни чалинадиган бўлди

мектеп
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Аввалроқ мамлакатдаги сув тошқинлари сабабли сўнгги қўнғироқ маросими ўтказилмаслиги айтилганди. Бу маълумотлар жамиятда муҳокама қилиниб, кўпчилик норозилик билдирган. Бугун Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлигининг аппарат йиғилишида вазир Ғани Бейсембаев 25 май куни мамлакатдаги 186 минг мактаб битирувчиси учун ўқув йили якунига бағишланган сўнгги қўнғироқ тадбирини ўтказиш бўйича топшириқ берди.

“Ўқув йили 25 май куни якунланади. Шу муносабат билан йил давомида ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган 3,8 миллиондан ортиқ ўқувчи кейинги синфларга ўтказилиши керак. Ҳамкасбларимиз тавсиясига кўра, май ойида мамлакатимизда “Бирдамлик” ойлигини ўтказиш режалаштирилган. Унинг доирасида “Тоза Қозоғистон”, “Яхши ишлар”, “Таътилда китоб ўқиймиз” ва бошқа тадбирлар ўтказилмоқда. Бундан ташқари, 25 май куни мамлакатимиздаги 186 минг нафар мактаб битирувчиси учун ўқув йили якунига бағишланган сўнгги қўнғироқ тадбирини ўтказишни буюраман”, – деди вазир.

Учрашувда Ғани Бейсембаев фавқулодда вазиятларда эвакуация пунктида болалар ва аҳолига психологик ёрдам кўрсатган 400 дан ортиқ мактаб психологлари ҳамда 29 мингдан ортиқ ўқитувчи ва таълим ходимларининг қийинчиликларни енгишда иштирок этган беқиёс меҳнатини алоҳида таъкидлади.

Сўнгги хабарлар