Қозоғистон мактабларида ота-оналар академияси очилади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон мактабларида янги ўқув йилидан ота-оналар академияси очилиши режалаштириляпти. У ерда ота-оналар учун тренинглар ва психологик маслаҳатлар ўтказилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Таълим вазири Ғани Бейсембаевнинг сўзларига кўра, тадқиқотлар ота-оналарнинг қарийб 60 фоизи ўз фарзандларини тарбиялашда психологик педагогик ёрдамга муҳтожлигини кўрсатяпти.

«Шу муносабат билан ота-оналаримизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, таълим оилада бўлиб, мактабда давом этаётгани боис, сентябрь ойидан бошлаб ота-оналар учун академия ташкил этишга қарор қилдик. Яъни, бошланғич синф ота-оналари учун баъзи тренинглар, психологик консультациялар, баъзилари болаларнинг физиологик, психологик эҳтиёжларига мос келадиган ўрта бўғинлар учун, юқори синфлар - бошқа масалалар, бошқа тренинглар ва маслаҳатлар ўтказилади», - деди Ғани Бейсембаев.

Унинг қўшимча қилишича, айни пайтда услубий қўлланмалар ишлаб чиқиляпти. Бир ойдан сўнг ходимларни ўқитишни бошлаш режалаштириляпти. Вазир ота-оналар учун академиянинг жорий этилиши эрта ҳомиладорлик, безорилик, ўз жонига қасд қилиш каби масалаларни ҳал этишга ёрдам беришига ишонади.

«Шунинг учун биз педагоглар жамоаси зудлик билан ота-оналарга мурожаат қилиб, фарзандларимизни тўғри тарбиялашда ёрдам беришимиз керак», - дея хулоса қилди Ғани Бейсембаев.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар
telegram