Қозоғистон мактабларида ўқув йили 2 ҳафтага узайтирилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда мактаб ўқувчиларининг ёзги таътили қисқартирилади ва ўқув йили узайтирилади. Мамлакатда мактабгача ва ўрта таълим қўмитасининг тегишли буйруғи лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради Kazinform.
None
None
«2022-2023 ўқув йили икки ўқув ҳафтасига узайтирилади. Бу бир кундаги дарслар сонини қисқартириш, беш кунлик ўқув ҳафтасини самарали амалга ошириш ва мураккаб мавзуларни ўрганиш интенсивлигини камайтириш имконини беради. Ёзги мавсумда таътил кунларини қисқартириш ҳуқуқбузарликларни камайтириш, ўқувчиларнинг ортиқча меҳнати ва касалликларини камайтиришга қаратилган»

, — дейилади буйруқ лойиҳасида.


Сўнгги хабарлар