Қозоғистон мактабларида буллингга қарши курашда Финляндиянинг KiVa дастури фойдаланилади

ASTANА. Кazinform - Финландиянинг KiVa дастури мактабда буллингга қарши курашда қўлланилади. Бу ҳақда Парламент палаталарининг қўшма мажлисидан сўнг ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Давлат раҳбари ўз Мурожаатномасида буллинг ва болаларга нисбатан жиноятларнинг олдини олишга алоҳида урғу берди. Бу борада Таълим-маориф вазирлиги буллингнинг олдини олиш бўйича халқаро амалиётни ўрганмоқда. Хусусан, биз буллингни камайтириш борасида Финляндия тажрибасини кўриб чиқмоқдамиз. Бу мамлакатда KiVa дастури қабул қилинган. Ушбу дастур Финляндия давлатида 10 йил ичида буллингни бир неча бор камайтиришга ёрдам берди. Худди шу дастурни таълим соҳамизда ҳам қўллашни режалаштирганмиз», — деди Ғани Бейсембаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram