Қозоғистон мактаб ўқувчилари жаҳон олимпиадаларида ғолиб чиққани учун 5,5 миллион тенге олади
ASTANA. Kazinform - ТОП-7 нуфузли олимпиадаларда совринли ўринларни қўлга киритган 26 нафар қозоғистонлик мактаб ўқувчиларига пул мукофотлари топширилади. Мукофотнинг умумий миқдори 77,5 миллион тенгедан ошади, дея хабар беради Kazinfrom агентлиги ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
2023-2024 ўқув йили якунида Қозоғистон терма жамоаси энг нуфузли жаҳон фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган. 2 та олтин, 12 та кумуш, 12 та бронза ва битта сертификат олди. Уларга IMO (математика), IPhO (физика), IBO (биология), IChO (кимё), IOL (тилшунослик), IGeO (география) ва IOI (информатика) киради.
Иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йилдан бошлаб Давлатимиз раҳбари номидан халқаро олимпиадаларда совринли ўринларни эгаллаш учун мактаб ўқувчиларимиз ва уларни тайёрлаган ўқитувчиларга давлат томонидан бир марталик мукофот пули: олтин медаль учун – 1500 БҲМ, кумуш учун - 1000 БҲМ ва бронза учун - 500 БҲМ миқдоридаги пул мукофоти берилади.
Олтин медаль соҳибини тайёрлаган ўқитувчи учун - асосий иш ҳақининг 26,5 баравари (АИҲ), кумуш - АИҲнинг 17,5 баравари, бронза - АИҲнинг 8,5 баравари миқдоридаги пул мукофоти берилади. Бундан ташқари, халқаро олимпиадалар ғолиблари ҳам Қозоғистоннинг исталган олий ўқув юртига ўқишга кириш учун таълим грантлари соҳиби ҳисобланади. Мукофотнинг умумий миқдори 77,5 миллион тенгедан ошади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 23 нафар мактаб ўқувчиси 65,6 миллион тенге, 20 нафар ўқитувчи жами 71,4 миллион тенге миқдорида бир марталик мукофот олган эди. Жами 12 та йирик халқаро мусобақада қатнашган 1218 нафар қозоғистонлик мактаб ўқувчиларидан 603 нафари медаль совриндори бўлди. Яъни, мамлакатдан ҳар иккинчи иштирокчи совринли ўринларни қўлга киритди.
Мактаб ўқувчилари ўртасидаги сўнгги интеллектуал беллашувлардан бирида – Нью-Йоркда ўтказилган нуфузли Коперник халқаро математика олимпиадасида қозоғистонлик мактаб ўқувчилари 29 медални қўлга киритди.