Қозоғистон мактаб ўқувчилари информатика бўйича Европа олимпиадасида 4 та медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон мактаб ўқувчилари EJOI-2024 информатика бўйича Европа ёшлар олимпиадасида иккита олтин, кумуш ва бронза медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Молдовада EJOI-2024 информатика бўйича Европа ёшлар олимпиадаси якунланди. Бу йилги мусобақа 50 давлатдан 200 нафарга яқин мактаб ўқувчиларини жамлади. Икки кун давомида иштирокчилар ҳар куни учта масалани ҳал қилдилар, ҳар бир тўпламга атиги тўрт соат вақт ажратилди.
Қозоғистон терма жамоаси 100% натижага эришиб, тўртта медални қўлга киритди:
“Олтин” – Мансур Мамадахунов – Қизилўрда вилоятидаги С.Шаухаманов номидаги 9-сонли иқтидорли болалар учун “Билим-инновация” мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси;
"Олтин" - Жан Анри – Алмати шаҳидаги Республика физика-математика мактабининг 9-синф ўқувчиси;
“Кумуш” – Исатай Исмағзи – Талдиқўрған шаҳридаги “Билим-Инновацион” иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган лицей-интернатининг 9-синф ўқувчиси;
"Бронза" - Арнур Нурғазин – Семей шаҳридаги физика-математика йўналишидаги Назарбаев интеллектуал мактабининг 8-синф ўқувчиси.
Ўтган йили EJOI-2024 да ёш дастурчиларимиз биттадан олтин, иккита кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, қозоғистонлик мактаб ўқувчилари Нью-Йоркда ўтказилган нуфузли Коперник халқаро математика олимпиадасида 29 та медални қўлга киритган.