Қозоғистон мактаб ўқувчилари информатика бўйича Европа олимпиадасида тўртта медални қўлга киритди

None
Фото: Қозоғистон Республикаси таълим вазирлиги матбуот хизмати
Жорий йил 8-14 сентябрь кунлари Қозоғистон терма жамоаси Грузияда бўлиб ўтган «EJOI-2023» информатика бўйича Европа ўсмирлар олимпиадасида иштирок этди. Унда дунёнинг 24 давлатидан 96 нафар иштирокчи кураш олиб борди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим вазирлигига таяниб.

EJOI информатика бўйича IOI Халқаро олимпиадаси қоидалари ва стандартларига амал қилади.

Бу муҳим воқеа, Европа Кенгашига аъзо давлатларнинг IT-индустрияси элитасини ривожлантириш йўлидаги қадамдир.

Натижада Қозоғистон терма жамоаси тўртта медални қўлга киритди:

Олтин – Мамадахунов Мансур – Қизилўрда шаҳридаги С.Шаухаманов номидаги 9-сонли иқтидорли болалар учун «Билим-инновация» вилоят лицей-интернатининг 9-синф ўқувчиси;

Кумуш – Серикбай Сунғат – Тараз шаҳридаги «Билим-Инновация» иқтидорли ёшлар учун ихтисослаштирилган лицей-интернатининг 10-синф ўқувчиси;

Кумуш – Аменов Алем – Семей шаҳридаги «Билим-Инновация» иқтидорли ўғил болалар учун ихтисослаштирилган лицей-интернатининг 9-синф ўқувчиси;

Бронза – Алдамжаров Алишер – Алмати шаҳридаги Республика физика-математика мактабининг 10-синф ўқувчиси.


Сўнгги хабарлар