Қозоғистон маиший техника экспортини 100 миллион долларга оширишни режалаштирмоқда

None
ASTANА. Kazinform - Евроиттифоқ маиший техника бозорининг салоҳияти 11 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Электротехника соҳасида Alageum Electric ички бозор эҳтиёжларини тўлиқ қондирадиган трансформаторлар ишлаб чиқаради. «Казенэргокабель», «Евразкабель» каби корхоналар бозорга кабель маҳсулотлари етказиб бермоқда», — деди Марат Қарабаев.

Вазирнинг қўшимча қилишича, машинасозлик соҳасининг яна бир муҳим йўналиши маиший техника ишлаб чиқаришдир. Айни пайтда «Алматы тұрмыстық техника» корхонасида Dauscher савдо белгиси остида электр плитка ва духовкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

«Масалан, жорий йилда Қарағанда вилоятининг Саран шаҳрида маиший техника лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Бу нафақат саноат ривожига туртки беради, балки моношаҳарнинг тикланишига ҳам хизмат қилади. ЕОИИ бозор салоҳияти 11 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Қозоғистоннинг маиший техника бозори салоҳияти 1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида ички бозорни 250 миллион АҚШ долларилик маҳсулот билан таъминлаш, экспорт ҳажмини 100 миллион АҚШ долларидан кўпроққа ошириш кўзда тутилган», — дея сўзини якунлади Марат Қарабаев.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар