Қозоғистон Лондондаги нуфузли кинофестивалнинг севимлисига айланди

None
LONDON. Kazinform - Лондонда «V Eurasian Film Festival (ECG FF)»-2023 якунланди, ғолиб ва совриндорлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Лондондаги Premiere Cinemas кинотеатрларида «V Eurasian Film Festival (ECG FF)» ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фахрий меҳмонлар қаторида Лондоннинг Хаверинг шаҳри мери Стефани Нанн, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон ва Беларусь элчихоналари вакиллари бўлди.

Қозоғистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчиси Мағжан Ильясов табрик сўзи билан сўзга чиқиб, қозоқ санъати ривожи ва давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлашда бундай тадбирларнинг аҳамиятини таъкидлади.

Аввал хабар қилинганидек, 25-30 май кунлари Лондонда «V Eurasian Film Festival»-2023 доирасида Қозоғистон маданияти кунлари ташкил этилди.

Дастурда қозоғистонлик режиссёрлар фильмлари намойиши, рассомлар тақдимоти, мусиқий чиқишлар, Hertfordshire Press нашриётининг янги китоблари тақдимоти ўрин олган.

Кечада Димаш Қудайбергеннинг «The Story of One Sky» клипи тақдим этилди.

Кинофестиваль ташкилотчиларига кўра, қозоғистонлик режиссёрларнинг фильмлари Лондонда катта ютуққа сабаб бўлган.

Муаллиф: Галина Скрипник


Сўнгги хабарлар
telegram