Қозоғистон қуввати 18 ГВт бўлган электр станциясини қуриши керак – вазирлик

электр станцияси
Фото: pexels.com

Яқин 10 йил ичида қуввати 18 ГВт бўлган электр станциясини қуриш керак. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг Атом энергетикаси ва саноат департаменти директори ўринбосари Гулмира Мурсалова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

“Бу йил Президент ўз Мурожаатномасида атом электр станциясини қуриш масаласи референдумга қўйилиши ҳақида маълум қилган эди. Агар референдумда ижобий қарор қабул қилинса, бу борадаги ишлар давом эттирилади. Умуман олганда, яқин 10 йилда мамлакатимизда қуввати 18 гигаваттдан ортиқ бўлган электр станциясини қуриш зарур. Албатта, мавжуд кўмир станциялари янгиланиб, қайта тикланадиган энергия манбалари ривожлантирилмоқда. Газ билан ишлайдиган станциялари ҳам қурилади”, - деди Гулмира Мурсалова атом энергетикасини ривожлантиришга бағишланган бизнес-форумда.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, мамлакатимизда қайта тикланадиган энергия манбалари ишлаб чиқарилаётган умумий энергиянинг 4 фоизини ташкил этади.

“Бироқ, бу беқарор, чунки бу об-ҳавога боғлиқ. Қозоғистонда яшил, барқарор энергия манбасини қуриш зарур. Чунки, баъзида кечки пайтлари энергия етишмаслиги кузатиляпти. Ёзда ойига 600 миллиард кВт/соат электр энергияси сотиб оладиган пайтларимиз бўлади. Биз қўшни давлатлардан оламиз. Келажакда бундай ҳолат юзага келмаслиги учун АЭС қуриш масаласини кўриб чиқяпмиз ва муҳокама қилмоқдамиз”, - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар