Қозоғистон ўқувчилари халқаро кимё олимпиадасида 1 та олтин ва 3 та кумуш медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Миллий терма жамоа халқаро кимё олимпиадасида (IChO-2022) 1 та олтин ва 3 та кумуш медални қўлга киритди. Жорий йилда мазкур танлов Тяньцзинь (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим вазири Асхат Аймағамбетовнинг Telegram-каналига таяниб.
None
None

«Мамлакатимиз номидан Нур-Султан, Қарағанди, Павлодар ва Ақтау шаҳарларидан 4 нафар ўқувчи иштирок этди. Улар 83 давлатдан 322 нафар ўқувчи билан беллашдилар. 4 нафар ўқувчимиз нуфузли олимпиада ғолиби бўлди. Илк олтинни Мадияр Қасимали олган бўлса, Санжар Бисинали, Санжар Нурғалиев ва Альмира Нурланова кумуш медални қўлга киритди. Ўтган йили учта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритган эди», - деб ёзади вазир.

Асхат Аймағамбетовнинг айтишича, бу йил бундай олимпиадалар ғолиблари катта миқдорда пул мукофотлари олиши ва мамлакатимиз олий ўқув юртларига кириш имтиҳонини топширмасдан ўқишга кириш имкониятига эга бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро биология олимпиадасида (IBО-2022) Қозоғистон ўқувчилари 3 та кумуш ва 1 та бронза медални ва Ақтўбелик ўқувчи Санжар Хамитов IGeO-2022 халқаро олимпиадасида олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар