Қозоғистон қутқарувчилари Туркияда вайроналар остидан яна 3 кишини қутқариб олди

«Иккинчи эшелон Туркияга етиб келган пайтдан бошлаб Қозоғистон ФВВ қутқарувчилари туну-кун қутқарув ишларини олиб бормоқда. Нурдагы – Газиантеп шаҳридан 69 километр узоқликда жойлашган бутунлай вайрон бўлган бино иккинчи эшелон учун қидирув-қутқарув жойи сифатида тасдиқланган.
Мазкур муассасада қозоғистонлик қутқарувчилар одамларнинг жойлашуви ва аҳволини аниқлаш, вайроналар остидаги жабрланганлар билан аудио алоқа ўрнатиш, зарур ёрдам миқдори ва характерини аниқлаш бўйича ишларни амалга оширди», – деб хабар беради ФВВ.
Маълумотларга коўра, қутқарувчиларнинг сидқидилдан меҳнати натижасида вайроналар остидан 3 нафар фуқаро қутқариб олинди.
«Катта чуқурлик уюмлари остидан жабрланганларни эвакуация қилиш учун йўл очган қозоғистонлик қутқарувчиларнинг тезкор ва малакали ҳаракати ҳамда жабрланганларни блокдан эвакуация қилиш бўйича ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида бугун тунда уч одам – бир эркак икки аёлни тириклайин чиқариш имконияти бўлди. Улар зудлик билан тиббий хизматга етказилди», — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Туркияда Қозоғистондан қутқарувчилар ва шифокорлардан иборат иккита қутқарувчилар гуруҳи қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда. Биринчи эшелон 7 февральда, иккинчиси 8 февральда жўнаб кетди.
Туркияда бедарак йўқолган бир неча қозоғистонликлар топилди. Улардан бири Сабина Мамадьярова 8 февраль куни вайроналар остидан қутқариб олинган.
Хаттайда ишлаётган қозоғистонлик қутқарувчилар Адил Қодирбековнинг жасадини топди. Кўп утмай вайроналар остидан Мирболат (Мирус) Қурмашевнинг жасади ҳам топилди.
Видеодан лавҳа