Қозоғистон қутқарувчилари Туркияда кечаю кундуз ишламоқда

«9 феврал куни Қозоғистон Республикаси қутқарув гуруҳи Туркиянинг 3 шаҳрида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Улар орасида Газиантеп, Нурдаги ва Ҳатай шаҳарлари бор. Қутқарувчилар вайроналар остидан 10 кишининг жасадини олиб чиқди. Бундан ташқари, 4 киши тирик ҳолда топилди. Мутахассисларимиз икки сменада (кундузи ва кечаси) ишлайди. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқдамиз», - деди Ибрагим Қулшимбаев.
Биринчи вице-вазирнинг сўзларига кўра, қутқарувчилар зарур жиҳозлар билан таъминланган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 14 мингдан ошган, яна 63 минг 794 киши жароҳат олган.
Шунингдек, Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳри яқинида 4,8 магнитудали янги зилзила қайд этилди.
Бугун Мудофаа вазирлиги ходими Юрий Ильин Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга қозоғистонлик қутқарувчиларнинг фаолияти ҳақида ҳисобот берди.
Муаллиф: Даулет Изтилеу