Қозоғистон курортларига талаб қарийб 5 баробар ошди

ASTANA. Kazinform - Ёз бошидан бери Алакўл, Балқаш ва Зайсан курорт ҳудудларига талаб қарийб 5 баробар ошди, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият вазирлигига таяниб.
None

Хусусан, Ушарал, Балқаш, Зайсан ва Уржар сайёҳларда катта қизиқиш уйғотяпти. Ушбу йўналишларда улар Қозоғистон шарқидаги курорт зоналари ва пляждаги дам олиш жойларига борадилар.

Энг йирик туристик агрегатор маълумотларига кўра, ушбу йўналишларга талаб қарийб 5 баробар ошган. Сабаби, «Уржар» ва «Ушарал» аэропортларининг учиш-қўниш йўлакларини таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, ишлар аввалгидек давом эттирилди.

Ёзги мавсумда талаб ортган йўналишлар орасида Ақтўбе ва Туркистон алоҳида ажралиб турибди. Бу йил икки шаҳарга сайёҳларнинг қизиқиши 40 фоизга ошди.

«Хорижлик сайёҳлар сонининг кўпайиши каби ички туризмни ривожлантириш ҳам муҳим. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ички туризмни рағбатлантириш бўйича турли дастурлар ишлаб чиқилиб, амалга ошириб бориляпти. Масалан, Kids go Free дастури мамлакатда оилавий дам олишни самарали режалаштириш ва пулни тежаш имконини беради. Туроператорлар орқали саёҳат пакетларини харид қилган юртдошларимиз 30 фоизгача тежаб қолишлари мумкин», - деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот котиби Молдир Абдуалиева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатнинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари бешлигига Астана, Алмати, Чимкент, Ақтау ва Атирау кирди. Ушбу шаҳарларнинг бештаси анъанавий тарзда ушбу рейтингда етакчилик қиляпти. Ёзги мавсумга келиб, уларга бўлган қизиқиш ўртача 20% га ошди.


Сўнгги хабарлар