Қозоғистон Қуролли Кучларида «Күшіміз – бірлікте!» акцияси ўтказилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Мудофаа вазирлигининг ахборот-тушунтириш гуруҳи Гвардейский, Тараз ва Чимкент гарнизонларида бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Гуруҳ таркибига ҳарбий ҳуқуқшунослар, психологлар, ҳарбий инфратузилма бошқармаси вакиллари кирган. Учрашувларда Давлат раҳбарининг армияни ислоҳ қилиш, техник жиҳозлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги ва юксак маънавиятини сақлаш борасидаги талаб ва вазифалари тушунтирилмоқда.

Бош штаб бошлиғининг ўринбосари – Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Серик Борамбаев бошчилигидаги ахборот-тушунтириш гуруҳи вакиллари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар ўтказди, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

«Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-руҳий барқарорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган тарбиявий ва мафкуравий ишларни қайта форматлаш амалга оширилмоқда. Тинчлик, фаровонлик, дўстлик, оила, бахтиёр фарзандлар каби маънавий қадриятларга эга соғлом жамият шаклланишининг асосий кафолати айнан ёшларга мафкура ва тўғри тарбия беришдир. Шу боис тадбирларда, биринчи навбатда, аҳиллик, ҳарбий бурчга садоқат муҳимлиги ҳақида сўз юритилди», — деди Серик Борамбаев.

Бундан ташқари, аксия давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига Қуролли Кучларнинг кўчма Ҳарбий-тарих музейининг Улуғ Ватан уруши йилларида қозоғистонликларнинг жасорати тўғрисидаги экспозитсиялари тақдим этилди, ижодий жамоаларнинг чиқишлари ташкил этилди.

Сўнгги хабарлар