18:43, 09 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистон Қуролли Кучлари шахсий таркибининг 70 фоиздан ортиғи ревакцинациядан ўтказилди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон армиясида COVID-19га қарши қайта эмлаш давом этмоқда. Бугунги кунга қадар Қуролли Кучларда ҳарбий хизматчилар ва фуқаролик ходимларининг 70,6 фоизи коронавирусга қарши эмланган, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Мудофаа вазирлигига таяниб.

Шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар ва офицерлар бириктирилган жойдаги ҳарбий поликлиникаларда ва шаҳар тиббиёт муассасаларида ревакцинациядан ўтказилади. Муддатли ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий таълим муассасалари курсантлари – доимий жойлаштириш пунктларида.
Шунингдек, Ҳарбий тиббиёт бош бошқармаси томонидан мобил гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Ҳарбий қисмларнинг тиббиёт қисмларида эмлаш хоналари ташкил этилди. Бу ишда процедурадан ўтиши мумкин бўлган ҳарбий ва фуқаролик ходимлари учун қулайдир.