Қозоғистон қурғоқчиликка чидамли экин навларини яратади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Қишлоқ хўжалиги вазирлигига олимлар билан биргаликда доннинг қурғоқчиликка чидамли навларини яратиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ҳукумат йиғилишида Бош вазир баҳорги экиш ишлари суръатини юқори баҳолаб, қатор масалаларга тўхталди.

«Биринчи. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги илмий жамоатчилик билан биргаликда амалий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги фанини ривожлантириш, қурғоқчиликка чидамли, мамлакатимиз иқлимига мос, серҳосил навларни яратиш чора-тадбирларини кўрсин.

Иккинчи. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда мўл ҳосил олиш имконини берадиган агротехнологик талабларга риоя этилишини назорат қилиши керак», – деди Алихан Смаилов.

Шунингдек, у ҳокимликларга Қишлоқ хўжалиги, савдо ва интеграция вазирликлари билан биргаликда ўсимликчилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича дастлабки шартномалар тузилишини таъминлашни топширди.

«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликлари агросаноат мажмуасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича режалаштирилган ўзгаришларни ишбилармон доиралар билан атрофлича муҳокама қилиши керак.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг «Озиқ-овқат корпорацияси»га форвард шартномалари бўйича донни ўз вақтида етказиб бериш бўйича мажбуриятлари бажарилишини таъминласин», — деди Бош вазир.

Ҳукумат маълумотларига кўра, мамлакатда янги маҳсулотларни йиғиш учун етарли миқдорда ғалла захираси мавжуд.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар