Қозоғистон кураш спорт турлари бўйича Осиё чемпионатида нечта медални қўлга киритди

ASTANА. Кazinform - Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида кураш спорт турлари бўйича ўтказилган Осиё чемпионати якунланди.

Кураш
Фото: Кураш спорт турлари федерацияси

11 апрель куни ўтказилган Сариқ қитъа мусобақасида Қозоғистондан ҳар бир кураш спорт тури бўйича 10 нафардан жами 30 нафар спортчи иштирок этди. Натижада 30 нафар курашчидан 12 нафари совринли ўринларни қўлга киритди. Улардан икки нафари чемпион бўлди, тўрт нафари финалда рақибларига ютқазиб, кумуш медални қўлга киритди. Олти нафар курашчи Осиё чемпионатини учинчи ўрин билан якунлади.

Шу тариқа қозоғистонликлар чемпионатни 2 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза медали билан якунлади.

Ҳар бир кураш спорт тури бўйича совриндорлар:

Эркин кураш:

Азамат Даулетбеков (86 кг) - Олтин

Асил Айтақин (61 кг) – Кумуш

Ризабек Айтмуқан (97 кг) – Кумуш

Мейрамбек Қартбай (57 кг) – Бронза

Аёллар кураши:

Лаура Алмағанбетова (57 кг) – Бронза

Диана Қаюмова (59 кг) – бронза

Анастасия Панасович (72 кг) – бронза

Элмира Сиздиқова (76 кг) – Бронза

Юнон-рум кураши:

Ержет Жарилқасин (63 кг) – Олтин

Нурсултан Турсинов (87 кг) – Кумуш

Юсуф Мациев (97 кг) – Кумуш

Ибрагим Магомадов (77 кг) – Бронза

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Астана шаҳрида Осиё чемпионати бўлиб ўтган ва терма жамоа 7 та олтин медални қўлга киритганди.

Сўнгги хабарлар