19:24, 10 Октябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистон кўмири қайси давлатларга экспорт қилинади
ASTANA. Kazinform – ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқарилган кўмир қайси давлатларга экспорт қилинишига ойдинлик киритди.
“Йилига ишлаб чиқарилган кўмирнинг 25-30 фоизи экспорт қилинади. Экспорт бозорининг асосий мижозлари Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия, Европа давлатлари ҳисобланади”, — дейилади вазирликнинг Kazinform агентлигига берган жавобида.
Аввал хабар қилинганидек, жорий йил охиригача 112,7 миллион тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган. Кўмир қазиб чиқарувчи корхоналарнинг тезкор маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида 77,7 миллион тонна кўмир қазиб олинган.
Ўтган йили Қозоғистон 31,2 миллион тонна кўмир экспорт қилган.
Муаллиф: Марлан Жиембай