Қозоғистон кўчманчилар ўйинларини ташкил қилиш учун жуда кўп куч сарфлади - Билол Эрдоған

ASTANА. Кazinform - Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Билол Эрдоған Астана шаҳрида ўтказилган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди.

Очилиш маросими
Фото: Ақорда

“Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини томоша қилиш учун Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрига ташриф буюрганимдан жуда хурсандман. Мазкур тадбир нафақат анъанавий спорт турларини бирлаштириш, балки умумий маданий меросимизни асраб-авайлаш, келажак авлодларга етказиш борасидаги қатъиятимизни кўрсатадиган муҳим воқеадир. Қозоғистон кўчманчилар ўйинларини ташкил қилиш учун жуда кўп куч сарфлади. Бу қозоқ халқининг қудрати ва урф-одатларига содиқлигини яққол намоён этди”, - деди Билол Эрдоған тантанали маросимда.

Очилиш маросими
Фото: Ақорда

 

Шунингдек, хорижлик меҳмон Давлат раҳбарига ва тадбирни ташкил этишда иштирок этганларга миннатдорчилик билдирди.

“Қардош давлатларнинг Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди. Астанада “Ұлы Дала дүбірі” шиори остида ўтказилган ушбу бебаҳо учрашув нафақат спорт мухлислари, балки барча мамлакатлар, хусусан Туркия ва Қозоғистон учун янги дўстлик, ҳамкорлик ва маданий алмашинувларга туртки бўлишига қатъий ишонаман”. - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган эди.

Сўнгги хабарлар