Қозоғистон Кореяга мамлакат орқали ўтадиган транзит юклар ҳажмини оширишни таклиф қилди

Қозоғистон Кореяга Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали транзит юк ташиш ҳажмини оширишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “Марказий Осиё – Корея Республикаси” 16-ҳамкорлик форумида ҚР Бош вазир ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

транзит
Фото: форум ташкилотчилари

– Савдо ва сармоявий алоқаларимизни мустаҳкамлаш “Шимол-Жануб” ва “Шарқ-Ғарб” йўналишлари бўйлаб асосий транзит ва транспорт тугунларининг инфратузилмасини ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқ. Европа ва Осиё, шунингдек, Марказий ва Шарқий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик нуқтаи назаридан Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ва Хитойнинг Ляньюньган портидаги Қозоғистон терминали стратегик аҳамиятга эга”, - деди вазир.

Шу муносабат билан у Қозоғистоннинг Ақтау ва «Құрық» экопортларидан фойдаланган ҳолда 2030 йилгача ўрта йўлакнинг сиғими босқичма-босқич 500 минг контейнергача кенгайишига эътибор қаратди.

“Ушбу қадам контейнерларнинг Шарқий Осиёдан Европага ўтиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради, яъни 12 кунгача.

Биз Корея томонига Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали транзит юк ташиш ҳажмини ошириш, шунингдек, транспорт кемаларини биргаликда ишлаб чиқариш ва логистика марказларини яратишда иштирок этишни тавсия қиламиз”, - деди Мурат Нуртилеу.

Муаллиф: Марлан Жиембай

 

Сўнгги хабарлар