Қозоғистон Корея билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор – Мурат Нуртилеу
Қозоғистон Корея билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу “Марказий Осиё – Корея Республикаси” ХVI ҳамкорлик форумида маълум қилди, дея хабар беради Каzinform агентлигининг Ашхободдаги мухбири.

“Қозоғистон соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор. Қозоғистон таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига реабилитация тиббиётининг илғор Корея амалиёти жорий этилгани ҳамкорлигимизнинг муваффақиятли намунасидир. Марказий осиёлик мутахассисларни тайёрлаш ва тажриба алмашишни давом эттириш долзарб деб ҳисоблаймиз”, – деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири.
Шу билан бирга, Мурат Нуртилеу Қозоғистон 2025 йилга бориб ўз фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш улушини 50 фоизга оширишни режалаштираётганини таъкидлади. Шу муносабат билан у Марказий Осиё ҳудудида доривор хом ашёни биргаликда тадқиқ этиш бўйича келишувни амалга ошириш жуда долзарб эканлигига эътибор қаратди.
“Шу билан бирга, мен ҳамкасбларимга Қозоғистоннинг Биологик хавфсизлик бўйича халқаро агентликни яратиш ташаббуси ҳақида эслатиб ўтмоқчиман. Тузилманинг ишга туширилиши ушбу нозик соҳада жаҳон стандартларини оширишга қўшадиган умумий амалий ҳиссамиз бўлади”, – деди у.