Қозоғистон Корея билан литий саноатини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилади
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари KIGAM компанияси президенти Пёнг-Ку Ли ва SK Ecoplant вице-президенти Хансоль Пэкни қабул қилди.

Учрашувда Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасидаги геология-қидирув ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга Корея геология-тадқиқот ва минерал ресурслар институти (KIGAM) томонидан Шарқий Қозоғистон вилоятидаги «Бакенное» литий конида олиб борилаётган геологик қидирув ишлари ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбари литий саноатини йўлга қўйиш, уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш муҳимлигини таъкидлаб, “хомашё ўрнига сармоя ва технология” прагматик формуласи бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Президент SK Ecoplant компаниясининг чиқиндиларни бошқариш ва сувни қайта ишлашга инновацион ёндашувини юқори баҳолади.
Унга кўра, Корея компаниялари чиқиндиларни бошқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиши мумкин.

Хансоль Пэк давлат раҳбарига компаниянинг “яшил” водород ишлаб чиқариш соҳасидаги ютуқлари ҳақида ҳисобот берди.