Қозоғистон коллежларида илк бор иш берувчилар куни ўтказилмоқда
Техника ва касб-ҳунар таълими ташкилотлари иш берувчилар билан 600 дан ортиқ меморандум ва 500 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари имзолаган.
Вилоятлардаги коллежлар «Энергожуйе» МЧЖ, «Жариқ» Ақтўбе механизациялашган электр тармоқлари корхонаси, «LTD» МЧЖ, «Казақ уни» МЧЖ, «Межрегионэнерготразит» МЧЖ, «Астиқжан КТ» МЧЖ, «ПФ BEST» МЧЖ, «Гидросталь» МЧЖ ва бошқа корхоналар билан меморандум имзоладилар.
«Иш берувчилар куни кадрлар тайёрлаш ва битирувчиларни ишга жойлаштиришда иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ўтказилмоқда. Бугунги кунда коллежлар йирик корхона ва ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Академик мустақиллик доирасида коллежлар иш берувчилар билан ҳамкорликда меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган таълим дастурларини ишлаб чиқмоқда. 500 дан ортиқ касб-ҳунар таълими ташкилоти дуал таълимни йўлга қўйди, иш берувчилар ҳам мутахассислар тайёрлашда фаол иштирок этмоқда. Икки томонлама ҳамкорлик туфайли талабалар назарияни амалиёт билан уйғунлаштириб, танлаган касбини бевосита иш жойида ўрганадилар. Яъни, корхоналар ўз ходимларини ўқитиш ва энг яхши талабаларни ишга олиш имкониятига эга. Талабалар эса аста-секин касбга киришади ва меҳнат учун зарур бўлган кўникмаларни ўрганадилар. Қайд этишни истардимки, жорий ўқув йилида мақсадли давлат таълим буюртмаси доирасида корхоналар буюртмасига кўра 10 мингдан ортиқ киши коллежларга ўқишга қабул қилинди, – дейди Таълим-маориф вазирлигининг Техник, касб-ҳунар таълими бошқармаси директори вазифасини бажарувчи Ернат Жунисов.