Қозоғистон коллеж ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида илк бор совринли ўринларни қўлга киритди
Мусобақа 9-17 октябр кунлари Коян шаҳрида (Жанубий Корея) бўлиб ўтди.
Дина Афанасьева «веб-технологиялар» йўналишида шундай юксак натижага эришди.
Бу - Қозоғистоннинг коллеж ўқувчилари ўртасидаги дунёдаги энг нуфузли мусобақада қўлга киритган илк медалидир.
Ўтган йили Павлодар коллежи талабаси бўлган Дина «веб ишлаб чиқиш» йўналиши бўйича EuroSkills Graz 2021 Европа чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди.
«Динани ғалабаси билан табриклайман! Унинг меҳнати, билими, матонати юртимиздаги барча коллеж ўқувчиларига ўрнакдир. Мен ҳамкасбим, пойтахт коллежи ўқитувчиси Айжан Зиядановага ҳам шогирдининг юқори натижаси учун миннатдорчилик билдираман. Ишончим комилки, Динани янги ғалабалар, юксак марралар кутиб турибди», - деди таълими вазири Асхат Аймағамбетов.
WorldSkills Competition 2022 Special Editionда 60 дан ортиқ мамлакатлар 63 та асосий компетенция ва 1 та кўргазмали компетенция бўйича иштирок этмоқда.
Қозоғистон Республикасининг терма жамоаси 30 та компетенция бўйича беллашади.
Мусобақа 10 та давлатнинг 16 шаҳрида ўтказилади ва 28 ноябрга қадар давом этади.
Фото: t.me/aimagambetov