Қозоғистон клубларининг еврокубоклардаги бўлажак ўйинларига ҳакамлар тайинланди

UEFА Европа лигаси 3-саралаш босқичидан ўрин олган «Астана» – «Лудогорец» (Болгария) учрашувини руминиялик Хорациу Фесник бошқариб боради. Унга ҳамюртлари Валентин Аврам ва Александру Черей ёрдам беришади. Шу мамлакат вакили Шаболш Ковач ҳакам ёрдамчиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин 10 август куни Астана вақти билан соат 20:00да «Астана Арена» стадионида бошланади.
Конференциялар лигасининг 3-саралаш босқичи доирасидаги Қостанайнинг «Тобол» ва Шимолий Ирландиянинг «Дерри Сити» учрашувида эса австриялик Вальтер Алтманн бош ҳакам, ўша мамлакатдан Роланд Бранднер ва Роберт Штайнахер эса унинг ёрдамчилари бўлади. Ёрдамчи ҳакам австриялик Кристофер Ягер.
Ўйин 10 август куни Астана вақти билан соат 20:00да Қостанайдаги марказий стадионда бўлиб ўтади.
Конференсиялар лигасининг учинчи саралаш босқичида эса 10 август куни Астана вақти билан соат 22:00да «Ақтўбе» ўз майдонида Руминиянинг «Сепси» клубини қабул қилади.
Косоволик Висар Кастрати бош ҳакам, Бесник Морина, Лумтурие Мухадри ён ҳакамлар вазифасини бажаради. Ёрдамчи ҳакам шу мамлакатдан Албан Шала ҳисобланади.
Муаллиф: Адилжан Умбет