Қозоғистон клубларининг еврокубоклар 3-босқичидаги илк ўйинлари қачон бўлиб ўтади

ASTANА. Кazinform - Еврокубокларнинг 3-саралаш босқичида Қозоғистон шарафини «Астана», «Тобол» ва «Ақтўбе» жамоалари ҳимоя қилади, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.
None

«Астана» Европа лигасининг 3-тури доирасида Болгариянинг «Лудогорец» жамоаси билан баҳс олиб боради.

Биринчи ўйин 8 август куни Астана шаҳрида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланади.

«Тобол» Конференциялар лигаси 3-турида Шимолий Ирландиянинг «Дерри Сити» жамоаси билан куч синашади. Биринчи ўйин 10 август куни Қостанайда бўлиб ўтади ва соат 20:00да бошланади. Турнирнинг худди шу босқичида «Ақтўбе» Руминиянинг «Сепси» жамоаси билан куч синашади.

Биринчи ўйин 10 август куни Сфинту-Георге шаҳрида бўлиб ўтади ва Астана вақти билан соат 23:00да бошланади.


Сўнгги хабарлар