Қозоғистон Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари билан ҳамкорликни муҳокама қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Ерлан Алимбаев Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси Бош котиби Жаган Чапагейн билан икки томонлама жорий ҳамкорлик ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Томонлар 2018 йилда Алмати шаҳрида бўлиб ўтган Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятининг 10-минтақавий конференцияси якунларини юқори баҳоладилар, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Ж.Чапагейн Федерациянинг Украинадаги гуманитар фаолияти ҳақида гапириб берди. Шунингдек, у Федерациянинг Алматидаги минтақавий ваколатхонаси негизида гуманитар дипломатиянинг минтақавий марказини ташкил этиш режалари билан ўртоқлашди.


Е.Алимбаев Бош котибга Қозоғистоннинг Украинага умумий қиймати 2,2 миллион доллардан ортиқ тиббий буюмлар кўринишида гуманитар ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарори ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида суҳбатдошлар Қозоғистон ва Марказий Осиёда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали гуманитар соҳадаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.


Сўнгги хабарлар