Қозоғистон қишлоқдаги мактаб ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга 2,8 трлн тенге ажратади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев «Самарали минтақавий сиёсат – мамлакатни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш асоси» мавзусидаги парламент эшитувида «Қулай мактаб» ва «Қишлоқдаги соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» лойиҳаларига 2,8 трлн тенге йўналтирилишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Қулай мактаб» ва «Қишлоқдаги соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» каби иккита намунавий миллий лойиҳалар қабул қилинди. Ушбу мақсадлар учун 2,8 трлн тенгедан ортиқ маблағ йўналтирилди.

2026 йилгача камида 800 минг ўқувчини қамрайдиган мактаблар қуриш режалаштирилган. Шунингдек, 655 та бирламчи тиббий-санитария муассасаси, 32 та кўп тармоқли марказий туман шифохоналари қурилиши керак. Сенат депутатлари бу ишни ўз назоратига олади», – деди Маулен Ашимбаев.