08:47, 09 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистон қишлоқ хўжалигига қайси давлатлар энг кўп сармоя киритади
ASTANA. Kazinform - Келгуси беш йил ичида қишлоқ хўжалиги соҳасига бир қанча йирик инвесторларни жалб этиш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Астана халқаро форуми арафасида журналистлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбаридан маҳаллий қишлоқ хўжалиги соҳасига энг йирик сармоядорлар номини айтиб беришни сўрашди.
«Асосий инвестор Европа Иттифоқи бўлиб, Хитой, Россия Федерацияси ва Америка Қўшма Штатлари ҳам кира бошлади», - деди Ербол Қарашўкеев.
Шунингдек, у бугунги кунда Қозоғистонда инвесторлар учун қулай шароитлар яратилаётганини айтди.
«Ўз навбатида биз инвесторлар ишлаши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиляпмиз. Режаларимизга кўра, яқин беш йил ичида бозоримизга бир қанча йирик инвесторларни жалб этиб, бу ерда маҳсулотни чуқур қайта ишлаш корхоналарини очмоқчимиз», - дея қўшимча қилди Ербол Қарашўкеев.
Муаллиф: Серик Сабеков