Қозоғистон-Қирғизистон ўртасидаги чегара постларидан йилига 11 млн одам ўтади

Ҳужжатда иккитомонлама Саритўбе ва Ауқатти автомобиль ўтказиш пунктларининг статусини «кўптомонлама халқаро» даражаси билан алмаштириш белгиланган. Шу билан бир қаторда «Нововоскресеновка» чегара постини «Сыпатай батыр» деб номлаш кўзда тутилган.
«Ҳозирда иккита мамлакат ўртасида бешта кўп томонлама халқаро ва олтита икки томонлама – жами 11 та автомобиль ўтказиш пости мавжуддир. Икки томонлама постларнинг тўрттаси одамлар ва транспорт воситалари ўтиши жуда сустлиги туфайли 2010 йилда ёпилган. Ҳозирда ишлаб турган барча постлардан йилига 11 миллион одам, 1 млн 300 мингтача енгил автомобиль, 400 мингдан зиёд юк автоси ўтади. Шунингдек, 2018 йилда Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги юк ташиш кўрсаткичи 48 фоиз ортиб, 1,7 млн тоннага етди», - деди ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов.
Унинг айтишича, икки мамлакат ўртасида ёнг кўп одамлар ва транспорт воситалари ўтадиган пост Қўрдай бўлганлиги сабабли, уни модернизация қилиш ишларини олиб бориш чоралари кўрилмоқда ва шу мақсаддаги қурилиш ишлари 2020 йилнинг март ойида бошланиши режалаштирилган.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов