Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 17 нафар хорижлик қўлга олинди

Чегара
Фото: ҚР МХҚ

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринганларни қўлга олди.

28 мартдан 10 апрелгача Миллий хавфсизлик қўмитасининг Жамбил вилояти чегара хизмати бўлими ҳарбий хизматчилари томонидан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 17 нафар хорижлик фуқаролар белгиланган назорат-ўтказиш пунктларини четлаб ўтиш вақтида қўлга олинди.

Уларнинг чегарадан ўтиш ҳуқуқи чекланган эди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга кўра, Қозоғистон давлат чегараси ва унинг режимини бузиш жиноий ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Чегара
Фото: ҚР МХҚ

 

Сўнгги хабарлар