АҚШда Қозоғистон киноси ҳафталиги бўлиб ўтмоқда
Қозоғистон Республикаси кунига бағишланган Қўшма Штатлардаги биринчи Марказий Осиё кинофестивали доирасида Қозоғистон киноси ҳафталиги бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Америкалик томошабинларга Қозоғистоннинг энг яхши «Телохранитель», «Казахи против пришельцев» ва «Маша и дударай» фильмлари тақдим этилади. Бош ролларни қозоқ актёрлари Тауекел Мусилим, Ерик Хамидуллаев, Рустем Алмағамбетов, Олжас Алжанов, Бауиржан Сатов ва Айбек Серихановлар ижро этган.
Вашингтон марказидаги Жаҳон банки биносида фильмлар тақдимоти ва актёрлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Қозоғистон киносининг АҚШдаги тарғиботи Қозоғистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси, Американинг Global Music Partnership компанияси, Америка нодавлат нотижорат ташкилоти Kazakhstan Cultural-Business Association of North America ва Tiger Films кино компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Қозоғистон фильмлари ҳафталиги АҚШдаги биринчи ва йирик маданий тадбирдир.
Мақсад нафақат Америка жамоатчилигини Қозоғистон кино саноати фаолияти натижалари билан таништириш, балки икки маданият - Шимолий Америка ва Марказий Осиё маданиятини ўзаро биргаликда бойитишдир. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, яқин келажакда фестиваль Америкада ҳам, Қозоғистон ва Марказий Осиёда ҳам бир қатор муҳим лойиҳаларни амалга оширади.